

“Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 110/10 кВ кучланишли “Марказ” подстанциясида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, 1-сонли фармойишга асосан “Марказ” подстанциясининг Т-1 трансформаторидаги мой сизишини бартараф этиш ишлари бажарилди.
Ушбу чора-тадбирлар электр энергиясининг узлуксиз ва хавфсиз узатилишини таъминлашга хизмат қилади ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр таъминотини етказиб бериш имконини оширади.
«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ