2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Пойтахт юқори кучланишли энергетика объектида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 03.11.2026
  • 59

Тошкент шаҳар электр таъминоти тизимининг ишончлилигини ошириш, электр ускуналарининг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида 220/110/10 кВ кучланıшли «Зафар» подстанциясида режали техник тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, 39-сонли топшириқномага асосан АТ-2 автотрансформаторида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Амалга оширилган ишлар электр ускуналарининг техник ҳолатини яхшилаш, уларнинг ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда электр энергияси узатиш барқарорлигини оширишга хизмат қилади.

«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан электр энергетика объектларида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

 

«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ