2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли Л-527 электр узатиш ҳаво тармоғининг муҳофаза зонасида профилактик ишлар бажарилмоқда
  • 03.11.2026
  • 3

Л-527 электр узатиш ҳаво тармоғининг 460–461-сонли таянчлари оралиғида муҳофаза зонасига чиқинди ташланишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳудудда чиқинди ташлашни чеклаш мақсадида муҳофаза зонаси бўйлаб тўсиқлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур тадбирлар электр тармоғи муҳофаза зонасининг тозалигини сақлаш ва экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган.

Электр тармоғи хўжалиги объектларининг "муҳофаза зоналари" масофаси — электр узатиш линияларининг кучланиш миқдорига мос тарзда белгилаб берилган ва улар қуйидагича:

▪️ 35 киловолт кучланишли линиялар учун – 15 метр;

▪️ 110 киловолт кучланишли линиялар учун – 20 метр;

▪️ 220 киловолт кучланишли линиялар учун – 25 метр;

▪️ 500 киловолт кучланишли линиялар учун – 30 метр.


 

«САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ