2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Пойтахт энергетика объектларидаги трансформаторлар қуввати оширилмоқда
  • 01.11.2026
  • 14

Электр энергетикаси тизимида электр таъминоти ишончлилигини ошириш, истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш ҳамда мавжуд қувватларни кенгайтириш мақсадида қатор подстанцияларда модернизация ишлари амалга оширилмоқда.

Модернизация доирасида қуйидаги подстанциялардаги кучҳ трансформаторларининг қуввати оширилиши режалаштирилган:

♦ 1. «Дагестанская» подстанцияси — 35/10/6 кВ

Аввалги 16 МВА, 16 МВА ва 5,6 МВА қувватли кучҳ трансформаторлари ўрнига 16 МВА, 16 МВА ва 10 МВА қувватли трансформаторлар ўрнатилди. Натижада подстанциянинг умумий трансформатор қуввати 37,6 МВА дан 42 МВА га ошиб, 4,4 МВА қўшимча қувват яратилди.

♦ 2. «Астрономическая» подстанцияси — 35/10/6 кВ

Аввалги 16 МВА ва 25 МВА қувватли кучҳ трансформаторлари ўрнига 25 МВА қувватли иккита трансформатор ўрнатилди. Натижада умумий қувват 41 МВА дан 50 МВА га ошиб, 9 МВА қўшимча қувват яратилди.

♦ 3. «Сергели» подстанцияси — 35/6 кВ

Аввалги 15 МВА ва 16 МВА қувватли кучҳ трансформаторлари ўрнига 25 МВА қувватли иккита трансформатор ўрнатилди. Натижада умумий қувват 31 МВА дан 50 МВА га ошиб, 19 МВА қўшимча қувват яратилди.

♦ 4. «Пригородная» подстанцияси — 110/10/10 кВ

Аввалги 25 МВА қувватли иккита кучҳ трансформатори ўрнига 40 МВА қувватли иккита трансформатор ўрнатилди. Натижада умумий қувват 50 МВА дан 80 МВА га ошиб, 30 МВА қўшимча қувват яратилди.

♦ 5. «Ўзгариш» подстанцияси — 110/6 кВ

Аввалги 16 МВА қувватли иккита кучҳ трансформатори ўрнига 25 МВА қувватли иккита трансформатор ўрнатилди. Натижада умумий қувват 32 МВА дан 50 МВА га ошиб, 18 МВА қўшимча қувват яратилди.

♦ 6. «Водил» подстанцияси — 110/35/10/6 кВ

Аввалги 63 МВА қувватли иккита ҳамда 10 МВА қувватли иккита кучҳ трансформатори ўрнига 63 МВА қувватли иккита ва 25 МВА қувватли иккита трансформатор ўрнатилди. Натижада умумий қувват 146 МВА дан 176 МВА га ошиб, 30 МВА қўшимча қувват яратилди.

♦ 7. «ДОЗ» подстанцияси — 35/6 кВ

Аввалги 16 МВА қувватли иккита кучҳ трансформатори ўрнига 25 МВА қувватли иккита трансформатор ўрнатилди. Натижада умумий қувват 32 МВА дан 50 МВА га ошиб, 18 МВА қўшимча қувват яратилди.

♦ 8. «Пластмасс» подстанцияси — 35/6 кВ

Аввалги 10 МВА ва 16 МВА қувватли кучҳ трансформаторлари ўрнига 25 МВА қувватли иккита трансформатор ўрнатилди. Натижада умумий қувват 26 МВА дан 50 МВА га ошиб, 24 МВА қўшимча қувват яратилди.

♦ 9. «Алгоритм» подстанцияси — 110/10 кВ

Аввалги 25 МВА ва 40 МВА қувватли кучҳ трансформаторлари ўрнига 40 МВА қувватли иккита трансформатор ўрнатилди. Натижада умумий қувват 65 МВА дан 80 МВА га ошиб, 15 МВА қўшимча қувват яратилди.

♦ 10. «Чилонзор» подстанцияси — 35/6 кВ

Аввалги 16 МВА қувватли иккита кучҳ трансформатори ўрнига 25 МВА қувватли иккита трансформатор ўрнатилди. Натижада умумий қувват 32 МВА дан 50 МВА га ошиб, 18 МВА қўшимча қувват яратилди.

♦ 11. «Севинч» подстанцияси — 35/6 кВ

Аввалги 16 МВА қувватли иккита ҳамда 4 МВА қувватли битта кучҳ трансформатори ўрнига 25 МВА қувватли иккита ва 6,3 МВА қувватли битта трансформатор ўрнатилди. Натижада умумий қувват 36 МВА дан 56,3 МВА га ошиб, 20,3 МВА қўшимча қувват яратилди.

♦ 12. «Трикотажная» подстанцияси — 35/10/6 кВ

Аввалги 10 МВА қувватли кучҳ трансформатори ўрнига 2та 16 МВА қувватли трансформатор ўрнатилади. Натижада трансформатор қуввати 10 МВА дан 32 МВА га ошиб, 22 МВА қўшимча қувват яратилди.

♦ 13. «Караван» подстанцияси — 110/10 кВ

Аввалги 40 МВА ва 25 МВА қувватли кучҳ трансформаторлари ўрнига 40 МВА қувватли иккита трансформатор ўрнатилди. Натижада умумий қувват 65 МВА дан 80 МВА га ошиб, 15 МВА қўшимча қувват яратилди.

► УМУМИЙ НАТИЖА

Юқорида келтирилган 13 та подстанцияда трансформаторлар қувватини ошириш ҳисобига жами 248,7 МВА қўшимча қувват яратилиши кўзда тутилган.

 

«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ