2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик — ҳаёт хавфсизлиги гарови
  • 28.10.2026
  • 27

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Давлатобод тумани бўлими билан ҳамкорликда “Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги” доирасида 220/110/10 кВ кучланишли “Сардор” подстанциясида филиал ходимлари билан ўқув-семинари ўтказилди.

Унда зилзила вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, ваҳимага берилмаслик ва фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, зилзила содир бўлганда ходимларнинг ўзини тутиши, хавфсиз жойга чиқиш тартиби ҳамда атрофдагиларга ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бундай тадбирлар ходимларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини ошириш ва инсон ҳаётини муҳофаза қилишга хизмат қилади.

 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!