

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратлар Сурхондарё вилоятида жойлашган 220 кВ кучланишли «Шеробод» подстанциясидаги тунги навбатчиликда тасвирга олинган.
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: Акциядорлик жамияти тасарруфида 35– 500 кВ кучланишли, умумий узунлиги 36 568 километр электр тармоқлари ҳамда умумий қуввати 60 844 мегаволт∙ампер бўлган 1 679 та подстанциялар мавжуд.
Авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида 222 та навбатчи бригада ташкил этилган бўлиб, улар махсус автотранспорт, зарур эҳтиёт қисмлар, алоқа ва ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган.
Куз-қиш мавсуми учун жами 629 та автотранспорт ва махсус техника, жумладан, 43 та автокран, 14 та экскаватор, 125 та юк кўтариш машинаси, 82 та бригада ва 302 та тезкор гуруҳ (ОВБ) автотранспорти, 39 та автогидрокўтаргич ҳамда 24 та кўчма электротехника лабораторияси шай ҳолатга келтирилган.
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати