

"Андижон магистрал электр тармоқлари" филиалининг Ҳаво тармоқлари хизмати ходимлари томонидан электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш ва юқори кучланишли линияларда ишончлиликни ошириш мақсадида жорий таъмир ишлари амалга оширилмоқда.
Жорий таъмир даврида таянчларлар ҳолати кўздан кечирилиб, тортқилар мустаҳкамлиги текширилиб ва яқорсиз ҳолатга келган изоляторлар янгисига алмаштирилмоқда.
Ушбу тадбирлар электр энергиясининг узлуксиз ва барқарор етказиб берилишини таъминлаш ҳамда қушларни муҳофаза қилишга хизмат қилади.
“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали