2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
МАГИСТРАЛТАРМОҚҚУРИЛИШ: “Эшонгузар” объектида 2 пикетда металл таянч устунни кўтариш ишлари якунланди
  • 18.10.2026
  • 33

Тошкент вилоятида Л-Райҳон электр узатиш линиясини “Эшонгузар” подстанциясига киритиш мақсадида 35 кВ кучланишли электр узатиш линияси трассасини 110 кВ габаритларига мослаб реконструксия қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур объектнинг 2 пикетида металл таянч устунни кўтариш ишлари якунланди.

Бу реконструкция доирасидаги навбатдаги монтаж босқичи бўлиб, линияда кейинги ишларни бажариш учун замин яратади.

Фотолавҳаларда металл таянч устунни кўтариш жараёни ва бажарилган иш натижаси акс этган.

 

“Магистралтармоққурилиш” — расмий канал