2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
МУСТАҲКАМЛИК ВА ХАВФСИЗЛИК ТEХНИКАСИ ХИЗМАТИ: “Электр хавфсизлиги ойлиги” доирасида профилактик тадбирлар давом этмоқда!
  • 16.10.2026
  • 4

2026 йил 1–31 октябрь кунлари ўтказилаётган “Электр хавфсизлиги ойлиги” доирасида 35–500 кВ кучланишли электр тармоқлари хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналарида аниқланган ноқонуний қурилиш объектлари ҳамда фермер хўжаликлари ер эгалари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Фуқаролар, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарларидан электр узатиш тармоқларининг муҳофаза зоналарида ноқонуний қурилишларни амалга оширмаслик, белгиланган хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш ҳамда электр тармоқлари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатларга йўл қўймаслик сўралади.

⚠️ Унутманг: электр хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш — инсон ҳаёти, мол-мулк ва электр таъминоти барқарорлигини асраш гаровидир!

► Тавсиялар ҳақида билиш/эшитиш

✍️ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати

Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
 

✅ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати