

«Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Сарибозор» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.
Жумладан, «Сарибозор» подстанциясининг Л-Сарибозор-2 110 кВ ячейкасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди:
▪️ажратгич ва ўчиргичнинг механизмлари мойланиб, ишлаши синовдан ўтказилди;
▪️релели ҳимоя ва ўлчов қурилмалари текширилди.
Мазкур ишлар электр тармоқларининг ишончли ишлашини таъминлаш, носозликларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади.
«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ