
«Ёшлар» радиоканалининг FM.104.0 тўлқинларида жонли эфирга узатилган «Ёшлар билан мулоқот» дастурда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Улуғбек Урунов ҳамда Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати бошлиғи Ш.К.Дадажонов 2026 йил 29 сентябрда эълон қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 523-сон қарорига асосан «Электр хавфсизлиги ойлиги» тадбирларига оид тарғибот-ташвилот ишлари ҳақида радиойингловчиларга (истеъмолчиларга) ахборот беришди.
Дастурни Наргиза Камолова тайёрлаган.
Радиобошловчи: Ирода Аҳмедова.
Жонли эфир давомида радиотингловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/9609
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 октябрдан 31 октябрга қадар Республикамиз ҳудудида «Электр хавфсизлиги ойлиги» тадбирлари давом этади. Ойлик давомида электр энергиясидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, электр тармоқлари ва қурилмаларидан тўғри фойдаланиш ҳамда электр токи билан боғлиқ бахциз ҳодисаларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади.
❗️ Электр энергиясидан фойдаланишда инсон ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, аҳоли, айниқса, болалар ўртасида электр токидан шикастланиш, ёнғин, авария ва бошқа бахциз ҳодисаларнинг олдини олиш, ҳар бир хонадон, таълим ва ижтимоий соҳа объекти, тадбиркорлик субъектига электр хавфсизлиги бўйича аниқ ва содда тавсияларни етказиш, электр энергиясидан хавфсиз, оқилона ҳамда самарали фойдаланиш маданиятини юксалтириш, шунингдек, ҳудудларда профилактика тадбирлари ва тарғибот-тушунтириш ишларини тизимли асосда ташкил этиш қарор мазмун-моҳиятида акс этган.
► YouTube’да кўриш/эшитиш
Дастур давомида истеъмолчиларга айтрим тавсиялар тақдим этилди.
Facebook ♦ Instagram ♦ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати