

220 кВ кучланишли "Турон" ўчириш-ёқиш пунктидан чиқувчи "Л-Кўкдумалоқ-220 кВ" электр узатиш ҳаво линиясида мутахассис-ходимлар томонидан таянчлардаги жисмонан ва маънан эскирган фарфор изоляторларни замонавий ЛК типидаги юқори самарали изоляторларга алмаштириш ишлари бажарилмоқда.
Асосий мақсад — куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда истеъмолчиларни сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан тўлиқ таъминлашдан иборат.
«БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ