2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ: “Дауқара” подстанциясида профилактика ишлари бажарилди
  • 15.10.2026
  • 4

110/10 кВ кучланишли “Дауқара” подстанциясида электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида режа асосида профилактика ишлари олиб борилди.

Техник профилактика ишлари давомида электр қурилмалари кўздан кечирилиб, Т-1-110 кВ куч трансформатори ва 1 секция 110 кВ кучланишли шиналар тизимида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Мазкур тадбирлар тармоқнинг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш, уларни ривожлантириш, подстанцияларни эксплуатация қилиш, электр энергиясини етказиб бериш, шунингдек, давлатлараро транзит ва ҳамкорликни амалга ошириш — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг асосий фаолият йўналишларидан ҳисобланади.

 

«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ