

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган навбатдаги техник тадбирлар амалга оширилди.
Хусусан, 35/10 кВ кучланишли “Пунгон” подстанциясида 35 кВ кучланишли линияли ажратгич (ЛР-35 кВ) қурилмасида жорий таъмирлаш ва синов ишлари олиб борилди.
Мазкур ишлар электр ускуналарининг техник ҳолатини яхшилаш, уларнинг ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда мавсум давомида истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб бериш мақсадида амалга оширилмоқда.
Бундай профилактик ва техник тадбирлар электр тармоқларининг барқарорлигини мустаҳкамлаш ҳамда электр таъминотида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!