2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғида режалаштирилган жорий таъмир ишлари амалга оширилди
  • 14.10.2026
  • 14

”Андижон магистрал электр тармоқлари" филиалининг Ҳаво тармоқлари хизмати ходимлари томонидан электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш ва юқори кучланишли линияларда ишончлиликни ошириш мақсадида 220 кВ кучланишли "Л-40-Ю-1" электр узатиш ҳаво тармоғида жорий таъмир ишлари амалга оширилди.

Жорий таъмир даврида таянчларлар ҳолати кўздан кечирилиб, қушларга қарши тўсиқлар ўрнатилди ва яқорсиз ҳолатга келган изоляторлар янгисига алмаштирилди.

Ушбу тадбирлар электр энергиясининг узлуксиз ва барқарор етказиб берилишига хизмат қилади. 


“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали