2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Пойтахт юқори кучланишли подстанциялар ҳолати ўрганилди
  • 13.10.2026
  • 18

Тошкент шаҳрида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, юқори кучланишли подстанцияларнинг техник ҳолатини ўрганиш ҳамда мавсум ичидаги муҳим вазифаларни бажариш мақсадида масъул раҳбарлар иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.

♦ Ўрганишларда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи Обиджон Одилжонович Мўминов ҳамда “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали директори Шуҳрат Абдухакимович Ҳамраев иштирок этдилар.

♦ Ташриф давомида пойтахт ҳудудида жойлашган юқори кучланишли подстанцияларнинг техник ҳолати, мавжуд электр ускуналарининг ишга тайёрлиги, электр таъминоти ишончлилигини ошириш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олишга қаратилган ишлар кўздан кечирилди.

 

«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ