2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
МУСТАҲКАМЛИК ВА ХАВФСИЗЛИК ТEХНИКАСИ ХИЗМАТИ: Хавфсизлик қоидаларига амал қилиш — ҳар биримизнинг масъулиятимиз!
  • 13.10.2026
  • 27

Ҳурматли юртдошлар!

Маҳаллаларимизда болалар ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги тавсияларга амал қилишингизни сўраймиз:

▪️ Электр қурилмалари жойлашган ҳудудларда ўйнаманг, таянчларга чиқманг ва электр симларига тегманг.

▪️ Узилган ёки осилиб қолган электр симларига яқинлашманг, уларга тегманг ва бошқаларни ҳам яқинлаштирманг.

▪️ Электр қурилмалари атрофидаги огоҳлантирувчи белгилар ва тақиқларга қатъий риоя қилинг.

▪️ Болаларга электр токининг хавфли эканини тушунтиринг ва уларни доимий назорат қилинг.

▪️ Электр тармоқларида носозлик ёки хавфли ҳолатни кўрсангиз, унга яқинлашмасдан, тегишли электр таъминоти ташкилотига хабар беринг.

https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/9609

❗️ Унутманг! Электр токи кўзга кўринмайди, аммо инсон ҳаёти учун ўта хавфлидир.

⚡️ Фарзандларимиз хавфсизлиги — барчамизнинг умумий масъулиятимиз!

Электр хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг, ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

✍️ Акциядорлик жамияти Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати

Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати