2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: Электр тармоқларида таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилди
  • 13.10.2026
  • 28

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан мавсум ичидаги муҳим вазифаларни бажариш мақсадида электр тармоқларида таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, Гулистон шаҳридаги 110/35/10 кВ кучланишли “Марказ” подстанциясида модернизация ишлари доирасида “Л-Гулистон-2” электр узатиш ҳаво линиясида, шунингдек, Янгиер шаҳридаги “Янгиер” подстансиясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли “Л-Марказ-1” электр узатиш ҳаво линиясида таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилди.

Ушбу ишлар электр тармоқларининг ишончли ишлашини таъминлаш ва истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

 

"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!