2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: “Л-Гигант” электр узатиш ҳаво тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 05.10.2026
  • 21

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали ҳаво тармоқлари мутахассислари томонидан электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, шунингдек, куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб бериш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, 35 кВ кучланишли “Л-Гигант” ҳаво электр узатиш тармоғининг 10–13-сонли таянчларида режали жорий таъмирлаш ва синов ишлари бажарилди.

Таъмирлаш жараёнида электр узатиш тармоғи техник кўрикдан ўтказилиб, аниқланган нуқсонлар бартараф этилди. Шунингдек, нуқсонли изоляторлар янгиларига алмаштирилди ҳамда тармоқнинг техник ҳолати бўйича тегишли синовлар амалга оширилди.

 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!