2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: Энергетика объектларида куз-қиш мавсумидаги муҳим вазифалар бажарилмоқда
  • 02.10.2026
  • 13

Куз-қиш мавсумида электр қурилмаларининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш доимий техник назорат ҳамда ўз вақтида бажарилган профилактик тадбирларга боғлиқ. Шу мақсадда “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги қатор подстансияларда зарур техник ишлар амалга оширилди.

♦ Бандихон тумани — 35/6 кВ кучланишли “Бандихон” подстанциясида ишчи гуруҳ томонидан аниқланган техник камчиликлар бартараф этилди.

♦ Бойсун тумани — 110/35/10 кВ кучланишли “Олмазор” подстанциясидаги Т-1 куч трансформаторида мой сизиши бартараф этилиб, мой излари мавжуд қисмлар тозаланди.

♦ Қумқўрғон тумани — 35/10 кВ кучланишли “Лочин” подстанциясида ёнғинга қарши воситаларни талаб даражасида жиҳозлаш ишлари бажарилди.

♦ Шўрчи тумани — 35/10 кВ кучланишли “Озод” подстанциясида Т-1 ва Т-2 куч трансформаторлари остидаги шағал қопламаси янгиланди.

♦ Шеробод тумани — 35/10 кВ кучланишли “Пошхурт” подстанциясидаги Т-2 — 4000 кВА куч трансформатори ва унинг барча қўшилмалари куз-қиш мавсумига тайёрланди. ВОФ қурилмасидаги силикагел янгисига алмаштирилиб, релели ҳимоя ва автоматика қурилмалари текширилди ҳамда синовдан ўтказилди. Ишчи гуруҳ томонидан кўрсатилган камчиликлар ҳам бартараф этилди.

Ҳар бир бажарилган техник тадбир — энергетика обектларининг ишончлилигини ошириш, носозликларнинг олдини олиш ва истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

 

“Сурхондарё МЭТ” филиали Ахборот хизмати