

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан Наманган туманида жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Баҳор» подстанциясида навбатдаги техник тадбирлар амалга оширилди.
Хусусан, подстанциянинг Т-1 трансформатори ҳамда 1-шиналар тизимида жорий таъмирлаш ва синов ишлари олиб борилди.
Мазкур ишлар электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, мавжуд электр қурилмаларининг техник ҳолатини яхшилаш ҳамда куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бöлинг!