2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: Таъмирлаш ишлари бажарилгани ҳақида ҳисобот
  • 30.09.2026
  • 15

♦ 35/10 кВ “Тошкент” подстанциясида 10 ва 35 кВ кучланишли қурилмаларида жорий таъмирлаш, релели ҳимоя ва автоматика тизимининг созлаш ишлари бажарилди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича қурилмаларининг навбатдан ташқари лаборатория текшируви ўтказилди.

♦ 110/35/10 кВ “Ургут” подстанциясида Т-1 трансформаторининг 110 кВ томонида мукаммал таъмирлаш ҳамда ОД-КЗ Т1-110 қурилмасида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

♦ 110/35/10 кВ “Найзатепа” подстанциясида 110 кВ ажратгичига ҳимоя соябони ўрнатилди ҳамда кабел лотогининг усти қайта таъмирланиб ёпилди.

Ишлар хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилган ҳолда амалга оширилди.

 

«САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ