2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: 2026 йил январь-август ойларида ишлаб чиқарилган электр энергияси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,7 фоизга кўп
  • 29.09.2026
  • 21

⚡️ 2026 йил январь-август ойларида ишлаб чиқарилган электр энергияси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,7 фоизга кўп

→ Ишлаб чиқариш: жорий йилнинг январь-август ойларида юртимизда жами 62,8 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 5 млрд кВт⋅соат ёки 8,7 фоизга кўпни ташкил этди.

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 44,5 млрд кВт·соати иссиқлик электр станциялари (ИEС), 9,1 млрд кВт·соати катта қувватли қуёш ва шамол электр станциялари, 6,2 млрд кВт·соати гидроэлектр станциялар, 2,3 млрд кВт·соати кичик қувватли қуёш панеллари (Роофтоп) ва 689,3 млн кВт·соати блок-станциялари ҳиссасига тўғри келди.

→ ⚡️ Республика истеъмоли: мазкур муддат давомида республика истеъмоли 61,4 млрд кВт⋅соатни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг шу давридагига нисбатан 3,6 млрд кВт⋅соат ёки 6,2 фоизга кўпни ташкил қилди.

Экспорт: январь-август ойларида 3,1 млрд кВт⋅соат электр энергияси экспорт қилинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 753 млн кВт⋅соат ёки 31,7 фоиз кўп.

Импорт: январь-август ойларида 1,7 млрд кВт⋅соат электр энергияси импорт қилинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 669,8 млн кВт⋅соат ёки 28 фоиз кам.

⚡️ 2026 йил авгсут ойида ишлаб чиқарилган электр энергияси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга кўп

→ Ишлаб чиқариш: жорий йилнинг август ойида республикамизда жами 8,4 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 1,1 млрд кВт⋅соат ёки 14,4 фоизга кўпни ташкил этди.

→ ⚡️ Республика истеъмоли: мазкур муддат давомида республика истеъмоли 8,4 млрд кВт⋅соатни ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг шу давридагига нисбатан 953,9 млн кВт⋅соат ёки 12,7 фоизга кўп демакдир.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/21202

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати