

“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали подстанциялар хизмати техник муҳандис ҳамда мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли “Томди” подстанциясида режа асосида техник хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилди.
Жумладан В-2-М боғламли 220 кВ кучланишли элегазли ўчиргичида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ушбу ишлар электр жиҳозларининг соз ишлашини таъминлаш, шунингдек, энергия таъминоти сифатини янада яхшилашга хизмат қилади
Техник таъмир ишлари жараёнида мутахассислар томонидан белгиланган хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда бажарилди. Жорий таъмирдан кўзланган асосий мақсад истеъмолчиларни барқарор электр энергия билан таъминлаш кўзда тутилган.
«НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ