2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: Электр узатиш ҳаво тармоқларининг ишончлилиги таъминланмоқда
  • 29.09.2026
  • 18

"Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги Электр узатиш ҳаво тармоқлари хизмати электр монтёрлари томонидан 110 кВ кучланишлик Л-7-С-1 ҳаво линиясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Таъмирлаш давомида маънан эскирган ва ифлосланган фарфор изолятор шодалари шиша изолятор шодаларига алмаштирилди. Шунингдек, таянч траверсаларидаги пайванд бирикмалари кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли ишлар бажарилди.

Мазкур ишлар ҳаво линиясининг техник ҳолатини яхшилаш, электр узатиш тармоғининг ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олишга қаратилди.


«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ