2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Олмазор ва Шайхонтоҳур туманини таъминловчи энергетика обекти юкламаларини тенг тақсимлаш мақсадида модернизация ишлари олиб борилди
  • 24.09.2026
  • 47

⚠️ ДИҚҚАТ, ЭъЛОН!

► Олмазор ва Шайхонтоҳур тумани аҳолисига


2026-йил 24-сентабр куни соат 00:00 дан 05:00 га қадар 110/10/6 кВ кучланишли “Выставочная” подстанциясида модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Натижада қуйидаги ҳудудлар электр энергиясидан вақтинча узилади:

Олмазор тумани:
▪️ “Қуёш” МФЙ
▪️ “Аллон” МФЙ
▪️ “Чустий” МФЙ
▪️ “Орзу” МФЙ
▪️ “Зиё” МФЙ
▪️ “Университет” МФЙ
▪️ “Чимбой” МФЙ
▪️ “Замондош” МФЙ

Шайхонтоҳур тумани:
▪️ “Боғ кўча” МФЙ
▪️ “Янги шаҳар” МФЙ
▪️ “Илғор” МФЙ
▪️ “Зафаробод” МФЙ
▪️ “Бўстон” МФЙ

Таъмирлаш ишларини хавфсиз олиб бориш ҳамда электр юкламаларини тенг тақсимлаш мақсадида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.

—

МАЪЛУМОТ

Аввал хабар берганимиздек, 2026 йил 24 сентабрь куни 110/10/6 кВ кучланишли «Выставочная» подстанциясида модернизация ва реконструксия ишлари олиб борилмоқда.

Айни вақтда подстанцияда модернизация ва реконструкция ишлари доирасида зарур техник ҳамда монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ишлар подстансия ускуналарининг техник ҳолатини яхшилаш, электр тармоқларининг барқарор, ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида олиб борилмоқда.

Мутахассислар томонидан белгиланган техник тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилиб, иш жараёни назоратга олинган.

Ишлар якунлангач, электр таъминоти барқарор режимда давом эттирилади.

 

«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ