

“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 35/6 кВ кучланишли "Тўсбулоқ" подстанциясида Т-1 трансформатори ҳамда боғламрида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жумладан, трансформатор ва унинг боғламаларида тегишли техник ишлар олиб борилиб, синов ҳамда назорат ишлари амалга оширилди.
Бажарилган ишлар электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш ва энергетика объектларининг ишончли фаолиятини оширишга хизмат қилади. Ишлар хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилмоқда.
«НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ