

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари томонидан энергетика объектларининг эстетик ва санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида филиал тасарруфидаги бир қатор подстанцияларда ҳашар ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳашар давомида подстанциялар ҳудудидаги дарахтларнинг шохлари тартибга келтирилиб, ҳудуд тозаланди. Шунингдек, йўлак четлари оҳакланди ҳамда подстанция ҳудудига шағал (майда тош) ётқизилиб, йўлак ва атроф ҳудудлар янада тартибли ҳолатга келтирилди.
Бундай ободонлаштириш ишлари энергетика объектларининг кўркамлигини ошириш, ҳудудларда озодалик ва тартибни таъминлашга хизмат қилади.
Ҳашарда фаол иштирок этган ходимлар учун эса филиал раҳбарияти ҳамда Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тушлик ташкил этилиб, иссиқ таомлар улашилди.
Обод ва кўркам ҳудуд — жамоавий меҳнат ва ҳамжиҳатлик самараси!
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!