

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 16-сентабрдаги ПҚ–3284-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10/6 кВ кучланишли “Повулғон” подстансиясида реконструкция ва модернизация ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Лойиҳа доирасида подстансияга ўрнатилаётган 125 МВА қувватли АТ-2 куч трансформаторини монтаж қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ишларнинг якунланиши подстансиянинг техник имкониятларини ошириш, электр энергиясини узатиш ишончлилигини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларни барқарор электр таъминоти билан таъминлашга хизмат қилади.
«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ