2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Юқори кучланишли энергетика объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари изчил давом эттирилмоқда
  • 07.09.2026
  • 24

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги подстанцияларда куз-қиш мавсуми электр таъминотини барқарор ва ишончли ўтказиш мақсадида тайёргарлик ишлари изчил давом эттирилмоқда. Подстанциялардаги электр қурилмалари ва жиҳозларининг техник ҳолати кўрикдан ўтказилиб, зарур таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Барча ишлар электр тармоқларининг ишончли ва узлуксиз фаолиятини таъминлаш, шунингдек, куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.

 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ