

110/35/10 кВ кучланишли «Денов» подстанциясида Т-1 трансформаторининг 110 кВ кучланишли киритгичи (ВВОД) алмаштирилмоқда.
Киритгич — трансформаторнинг юқори кучланиш линияси билан боғланишини таъминлайдиган асосий изоляцион элемент. Унинг ҳолати трансформаторнинг узлуксиз ва хавфсиз ишлашига бевосита таъсир қилади.
Ушбу ишнинг аҳамияти:
♦ Эскирган ёки ресурси тугаган киритгични алмаштириш орқали авария хавфи олдиндан бартараф этилади;
♦ Трансформаторнинг узоқ муддатли ва барқарор ишлаши таъминланади;
♦ Қиш мавсуми ва юклама ошадиган даврга тайёргарлик кўрилади;
♦ Истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияси етказиб бериш кафолатланади.
"Қашқадарё МЭТ" филиали ходимлари энергия инфратузилмасининг ишончлилигини таъминлаш йўлида ишларни узлуксиз олиб бормоқда.
❕"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАР" ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг!