

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Косонсой устачилик бўлаги мутахассислари томонидан электр тармоқлари ва подстанция қурилмаларининг ишончли ҳамда барқарор ишлашини таъминлаш, шунингдек, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида навбатдаги жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, 110/35/10 кВ кучланишли «Баҳор» подстанциясининг Т-1 трансформатори ҳамда 110 кВли ОД-КЗ қурилмаларида жорий таъмирлаш ва синов ишлари олиб борилди.
Бундай таъмирлаш ва синов ишлари куз-қиш мавсумида электр тармоқлари фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш, ускуналарнинг ишончлилигини ошириш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
“Наманган магистрал электр тармоқлари”филиали телеграм каналига обуна бўлинг!