2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
  • 02.09.2026
  • 128

Ижтимоий тармоқларда “Янги ҳаёт туманидаги қатор ҳудудларда 10 кун электр бўлмайди” мазмунида тарқалган хабарга аниқлик киритамиз.

Айни вақтда «Ўзгариш» подстанциясида модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишлар доирасида подстанциядаги Т-2 трансформатори замонавий янги трансформаторга алмаштирилади.

Таъмирлаш ишлари давомида истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишларга йўл қўймаслик мақсадида юклама Т-1 трансформаторига ўтказилади. Шу сабабли, режалаштирилган ишлар туфайли истеъмолчиларда “10 кун давомида электр энергияси бўлмайди” деган маълумот нотўғри.

⚠️ Шу билан бирга, юклама миқдори техник жиҳатдан рухсат этилган чегарадан ошиб кетган тақдирда, тармоқнинг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида қисқа муддатли чекловлар жорий этилиши мумкин.

♦ Модернизация ишлари якунлангач, подстанциянинг ишончлилиги ва электр таъминоти барқарорлиги янада оширилади.
 

♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ