

“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали жамоаси йиллар давомида давом этиб келаётган эзгу анъанани яна бир бор давом эттирди. Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ишчи-ходимларнинг фарзандларига ўқув қуроллари берилди
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан филиал касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимларнинг фарзандларига янги ўқув йилини яхши кайфиятда бошлашлари учун 345 та мактаб сумкаси ва ўқув қуроллари тарқатилди.
Ушбу ташаббус нафақат фарзандлар қалбида қувонч уйғотди, балки ота-оналарга ҳам эътибор ва ғамхўрлик рамзи бўлди.
“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали