2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: «Сардор» подстанциясида жорий таъмирлаш ва синов ишлари олиб борилди
  • 20.08.2026
  • 13

Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, мавжуд электр қурилмаларининг техник ҳолатини яхшилаш мақсадида навбатдаги таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясининг 220 кВ «Л-40-С-2» ячейкаси элегаз ўчиргичи ҳамда ток трансформаторида жорий таъмирлаш ва синов ишлари олиб борилди.

Таъмирлаш жараёнида электр қурилмаларининг техник ҳолати кўздан кечирилиб, уларнинг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлашга қаратилган зарур техник тадбирлар бажарилди.

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!