2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Диққат, эълон! “ЭНГ ЯХШИ КОРПОРАТИВ ЛОГОТИП” танлови такрор ўтказилади!
  • 19.08.2026
  • 17

Ёдингизда бўлса, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг расмий логотипини ишлаб чиқиш бўйича “ЭНГ ЯХШИ КОРПОРАТИВ ЛОГОТИП” танлов ўтказиш тартиби ва шартлари эълон қилинган эди. Танловда 30 дан зиёд ижодкорлар иштирок этди ва ўзларининг ижодий иш маҳсулини кўрсатилган электрон манзилга жўнатишганди.

Аммо, минг афсуски, ...

Аксарият иштирокчилар танлов шартларини тўлиқ бажармаган, яъни танлов иштирокчиси ғолиб бўлган тақдирда у билан боғланиш (тўлиқ маълумотлар) мумкин бўлган ва шартнома имзолашда зарур бўладиган қўшимча маълумотлари тақдим этмаган, шунингдек, таклиф этилаётган логитипнинг қоғоз, металл буюм ёки кийим-бошда қандай кўринишга эга бўлишини англатувчи тасвир шартларини тўлиқ бажаришмаган;

Аксарият иштирокчилар янги логитипни сунъий интеллект дастурлари ёрдамида (барчаси таҳлил этилди) яратиб, жодий ёндашувдан йироқ бўлган намуналарни юборган, яъни логотипдаги ҳар бир элемент нимани аглатишига изоҳ бериб, таклиф ижодий иш маҳсули эканини тушунтирмаган.

Шу боис, Танлов комиссиясининг ғолибни аниқлаш бўйича қарори белгиланган муддатидан кечроқ эълон қилинмоқда ва танлов ғолиби аниқланмагани боис, у бирмунча такомиллашган тартибда такрор ўтказилади.

Юқоридагилар инобатга олиб, Танлов қайта ўтказилади ва масъуллар томонидан қайта ишланган танлов шартлари қайта эълон қилинади. Бу ҳақда батафсил маълумотлар тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Танлов комиссиясининг якуний қарорига асосан энг юқори балл тўплаган ва ғолиб деб топилган лойиҳа муаллифи (ёки ижодий жамоаси) 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти билан тақдирланиши белгиланган.

https://t.me/uzmetaxborotxizmati/53861

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати