2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: «Подьёмник» подстанцияси модернизация қилинмоқда
  • 19.08.2026
  • 7

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги, Яшнобод туманида жойлашган 110/10/6 кВ кучланишли «Подьёмник» подстанциясидаДолзарб 40 кунлик” доирасида модернизация ишлари олиб борилмоқда.

1978 йилда фойдаланишга топширилган подстанцияда мавжуд 2×25 МВА қувватли трансформаторлар янги трансформаторларга алмаштирилмоқда. Шунингдек, подстанциядаги электр қурилмалари ҳам замонавий талабларга мувофиқ янгиланмоқда.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 598-сон қарори асосида модернизация ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳада бош пудратчи — «Ўзбекэнерготаъмир» АЖ.

Модернизация ишлари якунлангач, 2 300 нафардан ортиқ аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларнинг электр таъминоти янада яхшиланиб, электр қурилмаларининг ишончли ва барқарор ишлаши таъминланади.

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ