2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Жорий таъмирлаш ва профилактика ишлари муваффақиятли якунланди
  • 18.08.2026
  • 41

“Наманган МEТ” филиали Ҳаво тармоқлари хизмати мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли Л-40-К2 ҳаво тармоғида режадаги жорий таъмирлаш ва профилактика ишлари муваффақиятли якунланди.

Олиб борилган амалий тадбирлар давомида ҳаво тармоғи техник кўрикдан ўтказилиб, аниқланган нуқсон ва камчиликлар тезкорлик билан бартараф этилди. Шунингдек, яроқсиз ҳолатга келиб қолган изоляторлар янгисига алмаштирилиб, магистраль электр тармоқларининг ишончли, барқарор ва хавфсиз ишлаши тўлиқ таъминланди.

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!