

Лойиҳа: “Электр энергетикаси секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш” (ЭСТАРТ)
ЭСТАРТ лойиҳаси Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи (ЛАОГ) учун компьютер техникаси ва бошқа қурилмарани харид қилиш
№: ЭСТАРТ/РФҚ/2026-1Р
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати “Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш” (ЭСТАРТ) лойиҳасини амалга ошириш учун Халқаро тараққиёт ассоциациясидан (Банк) молиялаштириш олди ва мазкур маблағларнинг бир қисмини Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи (ЛАОГ) эҳтиёжлари учун, жумладан ЭСТАРТ лойиҳаси доирасида компьютер техникаси ва бошқа қурилмаларни сотиб олиш режалаштирилган.
2. Компьютерлар ва бошқа электрон қурилмаларни («Маҳсулот») етказиб беришдан мақсад — ЛАОГ офисини юқори сифатли техникалар билан таъминлашдир.
3. Етказиб бериш Шартнома имзоланган санадан эътиборан 5 (беш) кун ичида амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу харид бўйича батафсил Нарх сўрови (РФҚ) қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиниши мумкин:
https://cloud.uzbekistonmet.uz/index.php/s/gy8Zmd3nxFTPk8B
4. Ўзбекистон миллий электр тармоғлари (ЎзМEТ) фирмаларни ўзларининг техник ва молиявий таклифларини тақдим этишга таклиф этади. Етказиб беришни амалга ошириш учун энг малакали фирмалар Харид қоидаларида баён этилган Нарх сўрови (РФҚ) танлаш усули асосида танланади. Ушбу таклифга кўра фирмалар нарх таклифлари рўйхати тузилади ва Шартнома энг паст нархни таклиф этган энг малакали фирма билан тузилади.
5. Фирмаларнинг эътибори Жаҳон банкининг “Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қарз олувчилар учун харид қоидалари” (2025 йил сентябрь) (“Харид қоидалари”) ИИИ бўлими, 3.14, 3.16 ва 3.17-bandlariga қаратилади, уларда Жаҳон банкининг манфаатлар тўқнашуви бўйича сиёсати баён этилган. Қўшма корхона тузилган тақдирда, унинг барча иштирокчилари шартнома бўйича қўшма ва алоҳида жавобгарлик юклайди.
6. Қўшимча маълумот қуйидаги электрон почта орқали олиш мумкин:
pmu.modernization@gmail.com
7. РФҚ га илова қилинган шакллардаги (1, 3 ва 4-иловалар) нарх таклифингизни қуйидаги манзилга электрон тарзда юбориш мумкин: pmu.modernization@gmail.com
Барча зарур ва тўлдирилган ҳужжатлар битта пароль билан ҳимояланган ЗИП-файлга жамланиши ва электрон хат иловаси сифатида юборилиши лозим.
ЗИП-файлига пароль ариза хатида кўрсатилмаслиги керак. Фирмалар паролни 2026 йил 21 август, соат 11:00 дан (Тошкент вақти бўйича) эрта бўлмаган ҳолда ва 2026 йил 21 август, соат 11:10 дан (Тошкент вақти бўйича) кеч бўлмаган ҳолда юқоридаги манзилга алоҳида электрон хат орқали юбориши керак:
Буюртмачига юқорида 3-бандда кўрсатилган манзилга нарх таклифи (таклифлари) қабул қилиш учун охирги муддат: 2026 йил 21 август, соат 11:00 (Тошкент вақти бўйича).