2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: Электр тармоқларида профилактика ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 14.08.2026
  • 16

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиалининг тасарруфидаги электр тармоқлари ва подстанцияларида электр жиҳозларининг техник ҳолатини барқарор сақлаш, ишончлилигини ошириш мақсадида профилактика ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Жумладан, 35/10 кВ кучланишли «Сайхун» подстанциясидаги Т-2 трансформаторининг 10 кВ кучланишли кириткичи (Ввод-10 кВ Т-2) да профилактика ишлари бажарилди.

Бундан ташқари, 110/10 кВ кучланишли «Оқолтин» подстанциясининг 10 кВ кучланишли «Оқолтин» ва «Деҳқонобод» фидерларида ҳам профилактик тадбирлар амалга оширилди.

Шунингдек, 110/35/6 кВ кучланишли «Нурчи» подстанциясининг Т-2 трансформатори ҳамда 2-секция 6 кВ кучланишли шиналар тизимида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг! https://t.me/SirdaryoMET_Axborot