

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 500/220/10 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанциясида рэжа асосида жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Таъмирлаш давомида 220 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмасидаги Б-АТ-2-220 кВ бўлинмаси ва ток трансформаторларининг техник ҳолатини таъминлаш мақсадида жорий таъмирлаш ишлари хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ амалга оширилмоқда.
«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ