

"Сурхондарё магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги Термиз шаҳрида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Чегара» подстанциясида электр энергиясига бўлган истеъмолнинг ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда қувватни ошириш бўйича муҳим техник тадбир амалга оширилди.
Мутахассислар томонидан 4 000 кВА қувватли куч трансформатори демонтаж қилиниб, унинг ўрнига 16 000 кВА қувватга эга замонавий куч трансформатори ўрнатилди. Барча монтаж, созлаш ва синов ишлари белгиланган техник меъёрлар асосида муваффақиятли якунланди.
Трансформатор ўрнатилиб, кучланиш берилди
Мазкур лойиҳа ҳудуддаги истеъмолчиларни электр энергияси билан янада барқарор, ишончли ва сифатли таъминлаш, мавжуд юкламаларни камайтириш ҳамда келгусидаги электр энергиясига бўлган эҳтиёжни қоплашга хизмат қилади.