
► Ўн йиллик ислоҳотлар натижасида ички эҳтиёжни тўлиқ қоплайдиган генерация қувватлари яратилди;
► Энергетикадаги асосий муаммо маблағда эмас, тизим бошқарувида;
► Бир хил тармоқларда натижа турлича. Бунга талаб, назорат ва интизомнинг ҳар хиллиги сабаб;
► Аҳоли ва тадбиркорлар энергетика тизимига масъул раҳбарлар ишидан мутлақо норози;
► Подстанция ва трансформаторлардаги авариялар аҳоли, тадбиркорлар ва иқтисодиётга катта зарар келтирмоқда;
► Энергия истеъмоли баланси аниқ ҳисобланмагани учун миллиардлаб маблағ самарасиз сарфланмоқда;
► Энергия самарадорлиги фақат қуёш панели эмас. Аввало уйларнинг самарадорлигини ошириш зарур;
► Ходимлар ишини бошқариш рақамлаштирилмагани сабабли тизимда кундалик назорат суст;
► 3,7 миллион хонадон суюлтирилган газдан фойдаланади, аммо уни ўз вақтида етказиш муаммоси сақланиб қолмоқда;
► Хусусий тадбиркорлар суюлтирилган газ етказиб беради, Ижтимоий реестрдаги оилаларга субсидия ажратилади;
► Суюлтирилган газни ташиш, сақлаш ва тарқатиш тизими халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқилади;
► Янги энергетика лойиҳалари минглаб замонавий мутахассисларга эҳтиёжни оширади;
► Таълим амалиёт билан боғланмагани учун битирувчининг ишга мослашишига 2–3 йил кетмоқда.
Манба: https://t.me/Press_Secretary_Uz/7674
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати