

"Фарғона магистрал электр тармоқлар" филиали тасарруфидаги подстанцияларда электр қурилмаларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида жорий таъмирлаш ҳамда эстетик ҳолатни яхшилаш ишлари амалга оширилди. Жумладан, кабель каналларида қум тўсиқларини барпо этиш, панелларда монтаж ишларини бажариш, сув насосларини таъмирлаш, трансформаторларда мой сатҳларини меъёрлаш ҳамда бошқа техник хизмат кўрсатиш ишлари сифатли бажарилди.
«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ