
Қизиқиш билдириш сўрови
(Индивидуал консультант танлови)
Ўзбекистон Республикаси
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ
“Электр энергетикаси секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш” лойиҳаси (ESTART)
Молиявий манба: IDA-69430
Топшириқ номи: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Трансформация дастури учун харид ҳужжатларини тайёрлаш бўйича индивидуал консультант ёллаш
Лот рақами: ESTART/ICS/2026-1
Танлов усули: Индивидуал консультантларни танлаш — очиқ халқаро танлов
Қизиқиш билдиришнинг охирги муддати: 2026 йил 10 август, соат 18:00 (Тошкент вақти билан)
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Жаҳон банкининг молиявий маблағлари ҳисобидан “Электр энергетикаси секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш” лойиҳасини (ESTART) амалга оширмоқда.
Лойиҳанинг 4-компоненти (Электр энергияси бозорини ривожлантириш) доирасида секторнинг улгуржи электр энергияси бозорига ўтишини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда техник кўмак берилади. Электроэнергетика сектори ислоҳотини амалга ошириш режасига мувофиқ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ (ЎзМЭТ, «Буюртмачи») институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш, операцион самарадорликни ошириш ва Компаниянинг операцион моделини янги бозор шароитларига мослаштириш мақсадида комплекс трансформация дастурини амалга оширишни кўзда тутган.
Консультация хизматлари («Хизматлар») Компаниянинг трансформация дастурини амалга ошириш учун халқаро консультация фирмасини танлов асосида танлаш учун зарур бўлган харид ҳужжатларининг тўлиқ тўплаимини тайёрлашдан иборат. Индивидуал консультант, хусусан:
• мавжуд трансформация концепцияларини, стратегик ҳужжатларни, ташкилий ва молиявий бошқарувга оид материалларни таҳлил қилади ва ахборотдаги бўшлиқларни аниқлайди;
• бизнес-эҳтиёжлар ва трансформация устуворликларини аниқлаш учун Компания раҳбарияти ва тегишли бўлинмалар раҳбарлари билан маслаҳатлашувлар ва суҳбатлар ўтказади;
• тўлиқ харид пакетини тайёрлайди, жумладан лойиҳа тавсифи, консультация фирмаси учун техник топшириқ ва Трансформация офиси, молиявий директор функциясини такомиллаштириш, молиявий режалаштириш ва бюджетлаштириш, бошқарув ҳисоби, молиявий ҳисобот, харажатларни оптималлаштириш, мақсадли операцион модель, ташкилий тузилма, KPI ва самарадорликни бошқариш, бизнес-таҳлил ва бошқарув панеллари, ўзгаришларни бошқариш ҳамда лойиҳани бошқаришни қамраб олувчи батафсил хизматлар ҳажми;
• Жаҳон банкининг IPF қарз олувчилари учун Харидлар қоидаларига мувофиқ консультация фирмаларига қўйиладиган малака талабларини, асосий экспертларга қўйиладиган талабларни, шунингдек бўлажак таклифлар сўрови (RFP) учун техник баҳолаш мезонларини, балл бериш ёндашувини, вазн коэффициентларини ва минимал техник талабларни ишлаб чиқади.
Топшириқ давомийлиги: шартнома кучга кирган кундан бошлаб икки ярим (2,5) ой.
Бажарилиш жойи: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси, шунингдек Буюртмачи билан келишилган ҳолда масофадан. Компания вакиллари билан муҳим учрашувлар ва муҳокамалар учун Тошкентда жисмоний иштирок этиш талаб қилиниши мумкин.
Шартнома тури: белгиланган суммали (Lump-sum) индивидуал консультант шартномаси, қабул қилинган натижалар бўйича тўлов амалга оширилади.
Ушбу топшириқ бўйича батафсил техник топшириқ (ТТ) қуйидаги ҳавола орқали мавжуд:
https://cloud.uzbekistonmet.uz/index.php/s/KDyQfJwLnLW4ogW
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ талабларга жавоб берадиган индивидуал консультантларни «Консультантлар») Хизматларни кўрсатишга ўз қизиқишларини билдиришга таклиф қилади. Қизиққан Консультантлар Хизматларни бажариш учун зарур малака ва тегишли тажрибага эга эканлигини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этишлари лозим.
Минимал малака талаблари
Қизиқиш билдиришлар қуйидаги минимал талабларга мувофиқлиги бўйича баҳоланади:
• иқтисодиёт, молия, бизнес-бошқарув, муҳандислик, энергетика, давлат бошқаруви, менежмент ёки шунга яқин соҳада олий маълумот. Лойиҳаларни бошқариш, корпоратив трансформация, молиявий бошқарув, ташкилий ривожлантириш ёки консультация хизматларини харид қилиш соҳасидаги қўшимча малака афзаллик сифатида қаралади;
• консалтинг, лойиҳаларни бошқариш, институционал ислоҳотлар ёки шунга яқин соҳаларда камида ўн беш (15) йиллик касбий тажриба;
• консультация топшириқлари учун техник топшириқлар ва техник харид ҳужжатларини тайёрлашдаги тасдиқланган тажриба;
• халқаро молия институтлари, таржиҳан Жаҳон банки билан ишлаш тажрибаси;
• энергетика секторида, таржиҳан электр энергиясини узатиш компаниялари билан боғлиқ трансформация, ташкилий такомиллаштириш, операцион моделни ишлаб чиқиш ёки молиявий бошқарувни такомиллаштириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш тажрибаси;
• давлат муассасалари, давлат корхоналари ёки йирик инфратузилма компаниялари билан ишлаш тажрибаси. Энергетика секторидаги, хусусан электр энергиясини узатиш, коммунал хизматлар ёки электр энергияси бозори ислоҳотлари соҳасидаги тажриба афзаллик сифатида қаралади;
• инглиз ва рус тилларини эркин билиш. Ўзбек тилини билиш афзаллик сифатида қаралади.
Баҳолаш мезонлари
Консультантлар қуйидаги мезонлар ва максимал баллар асосида баҳоланади ва рейтингга қўйилади:
|
Мезонлар |
Тақдим этиладиган тасдиқловчи ҳужжатлар |
Макс. балл |
|
Консультантнинг умумий касбий тажрибаси |
Умумий касбий иш стажини, «ой/йил» форматидаги меҳнат фаолияти тарихини, эгаллаган лавозимларини ва бажарилган ишнинг тавсифини кўрсатган резюме (СВ). Олий маълумот тўғрисидаги диплом(лар) ва ҳар қандай қўшимча касбий сертификатларнинг нусхалари. |
20 |
|
Энергетика компанияларини қайта ташкил этиш/трансформация қилиш бўйича консультация хизматлари учун техник топшириқлар, техник спецификациялар ва харид ҳужжатларини тайёрлаш тажрибаси |
Ҳар бир тегишли топшириқ бўйича резюмедаги ёзувлар: буюртмачи, топшириқ номи, муддатлар, Консультантнинг шахсий лавозими ва Консультант шахсан тайёрлаган аниқ ҳужжатлар тавсифи (техник топшириқ, хизматлар ҳажми, баҳолаш мезонлари, таклифлар сўровининг техник бўлимлари). Мавжуд бўлганда — ҳужжатлар харид жараёнида фойдаланилганлиги тўғрисида буюртмачининг тасдиғи. |
20 |
|
Халқаро молия институтлари, жумладан Жаҳон банки томонидан молиялаштириладиган лойиҳалардаги иш тажрибаси |
Резюмедаги ёзувлар: ҳар бир топшириқ бўйича молиялаштирувчи институт (Жаҳон банки, ОсиёТБ, ЕТТБ, ОИТБ, ИТБ ёки шунга ўхшаш) ва, қўлланилса, лойиҳа номи ҳамда қўлланилган харид қоидалари. |
15 |
|
Ташкилий трансформация, операцион моделни ишлаб чиқиш ва институционал такомиллаштириш лойиҳаларидаги тажриба |
Ҳар бир тегишли топшириқ бўйича резюмедаги ёзувлар: буюртмачи, тармоқ, топшириқ мақсади, Консультантнинг шахсий роли ва қамраб олинган трансформация йўналишлари (мақсадли операцион модель, ташкилий тузилма, молиявий директор функцияси, молиявий режалаштириш ва бюджетлаштириш, бошқарув ҳисоби, КПИ ва самарадорликни бошқариш, ўзгаришларни бошқариш ва ҳ.к.). |
30 |
|
Энергетика сектори, коммунал ёки инфратузилма компанияларидаги тажриба |
Резюмедаги ёзувлар: электр энергиясини узатиш ёки тақсимлаш компаниялари, бошқа коммунал корхоналар, давлат корхоналари ёки йирик инфратузилма ташкилотлари учун бажарилган топшириқлар, буюртмачининг тармоғи ва Консультантнинг роли кўрсатилган ҳолда. |
10 |
|
Тил билиш даражаси ва коммуникатив кўникмалар |
Резюмеде инглиз, рус ва ўзбек тилларини билиш даражасининг мустақил равишда эълон қилинган кўрсаткичи, мавжуд бўлганда сертификатлар ёки тегишли тилда бажарилган топшириқлар тўғрисидаги маълумотлар билан тасдиқланган. |
5 |
|
Жами |
|
100 |
Консультант ўз резюмесини имзолаб ва санасини қўйиб, тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлайди. Буюртмачи тақдим этилган ҳар қандай маълумотни текшириш, жумладан кўрсатилган тавсиянома берувчилар ёки буюртмачиларга мурожаат қилиш, шунингдек шартнома тузилгунга қадар биринчи ўринни эгаллаган Консультантдан тасдиқловчи ҳужжатларни сўраш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Агар маълумот жиддий даражада нотўғри деб топилса ёки тасдиқланмаса, Буюртмачи берилган баллни камайтириши ёки қизиқиш билдиришни рад этиши мумкин. Малака ёки тажриба тўғрисидаги маълумотларни бузиб кўрсатиш Жаҳон банкининг Коррупцияга қарши кураш бўйича йўриқномасига мувофиқ фирибгарлик амалиёти ҳисобланади.
Энг юқори умумий балл тўплаган Консультант музокараларга таклиф қилинади. Фақат Консультантнинг ўзининг малакаси ва тажрибаси баҳоланади; Консультант боғлиқ бўлган ёки бўлган ҳар қандай иш берувчи ёки фирманинг тажрибаси ҳисобга олинмайди.
Қизиққан Консультантларнинг эътибори Жаҳон банкининг 2025 йил сентябрь ойидаги “ “IPF қарз олувчилари учун Харидлар қоидалари” (“Харидлар қоидалари”) III бўлимининг 3.14, 3.16 ва 3.17-бандларига қаратилади, улар Жаҳон банкининг манфаатлар тўқнашувига оид сиёсатини белгилайди. Шу муносабат билан ушбу топшириқ бўйича танланган Консультант ўзи техник харид ҳужжатларини тайёрлаган трансформация дастурини амалга ошириш бўйича кейинги топшириқда жисмоний шахс сифатида ёки ҳар қандай консультация фирмаси ёхуд консорциум таркибида, бевосита ёки билвосита иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Консультант Харидлар қоидаларида белгиланган индивидуал консультантларни танлаш усулига мувофиқ танланади.
Қизиққан Консультантлар қуйида кўрсатилган манзил бўйича иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача (Тошкент вақти билан), дам олиш ва байрам кунларидан ташқари, қўшимча маълумот олишлари мумкин.
Қизиқиш билдиришлар қуйида кўрсатилган манзилга электрон почта орқали 2026 йил 10 август соат 18:00 гача (Тошкент вақти билан) қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда юборилиши лозим:
• материаллар ПДФ форматида тақдим этилади;
• электрон хатнинг умумий ҳажми, барча иловалар билан бирга, 20 МБ дан ошмаслиги лозим. Агар материаллар ҳажми кўрсатилган ҳажмдан ошса, улар бир нечта хат орқали юборилиши мумкин, уларнинг ҳар бири аниқ равишда «1/2», «2/2» ва ҳ.к. деб белгиланиши лозим;
• хат мавзусида топшириқ номи ва маълумотнома рақами кўрсатилиши лозим;
• Консультант топширилганлигини тасдиқлаш учун етказилганлик/ўқилганлик тўғрисидаги электрон хабарномани сақлаб қолиши лозим.
Белгиланган муддатдан кейин олинган қизиқиш билдиришлар кўриб чиқилмайди.
Телефон: +99871 236 66 28
Электрон почта: pmu.modernization@gmail.com
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati