

220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида профилактик таъмирлаш ишлари бажарилди
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Ҳаво тармоқлари хизмати мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли «Л-Обиҳаёт» электр узатиш ҳаво тармоғида профилактик таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ишлар давомида ҳаво тармоғи тўлиқ техник кўрикдан ўтказилиб, аниқланган нуқсон ва камчиликлар бартараф этилди, шунингдек нуқсонли изоляторлар янгиларига алмаштирилди.
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали
телеграм каналига обуна бўлинг!