

#факт
→Кеча соат 21:00 да республикада электр энергияси истеъмоли ўтган йилги кўрсаткичдан 1,2 ГВт юқори бўлди
→ Кеча, 9 июль куни соат 21:00 ҳолатига кўра, республика бўйича электр энергиясига бўлган истеъмол юкламаси 12 621 МВтни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг худди шу соатига нисбатан 1 231 МВт ёки 10,8 фоизга юқори.
Мазкур вақтда электр станцияларида жами 11 921 МВт қувватда электр энергияси ишлаб чиқарилди. Жумладан:
♦ иссиқлик электр станцияларида — 9 218 МВт;
♦ гидроэлектр станцияларида — 1 889 МВт;
♦ шамол электр станцияларида — 684 МВт;
♦ блок станцияларда — 130 МВт.
►Шунингдек, электр энергиясига бўлган юқори талабни қоплаш мақсадида энергия сақлаш тизимларидан қўшимча қувват тармоққа узатилди.
Маълумот учун: 2025 йил 9 июль куни соат 21:00 да республика бўйича электр энергияси истеъмоли 11 390 МВтни ташкил этган.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/20433
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати