
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритиш бўлимининг 2025 йил учун МҲХС талабларига асосан тузилган консолидациялашган (жамланма) молиявий ҳисоботларини Халқаро аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича маълумот.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Назиров Абдумалик Абдусалимович олиб бораётган кенг кўламли ишлар натижасида жаҳондаги «Катта тўртлик» (Big Four) аудитор компанияларидан бири ҳисобланган “Ernst & Young” МЧЖ компанияси томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2020–2024 йиллардаги ҳисоботи учун ижобий аудиторлик хулосалари берилган эди.
2025 йил якунлари бўйича “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосидаги консолидациялашган молиявий ҳисоботни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда тўлиқ жорий қилиш ҳамда уни аудитдан ўтказиш бўйича энергетика тармоғидаги корхоналар миқёсида биринчилардан бўлиб ижобий аудиторлик хулосасини олди ва яна бир ютуққа эришди.
Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 сентябрдаги “Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-282-сон қарорига мувофиқ, 2027 йил 1 январдан бошлаб жамоат аҳамиятига эга ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартлар (IFRS) асосида юритилиши белгиланган. Мазкур жараён доирасида молиявий ҳисоботларни халқаро аудитнинг «Катта тўртлик» (Big Four) аудиторлик ташкилотлари томонидан текширилиши ҳисоб юритиш тизимини халқаро амалиётга мувофиқлаштириш, корпоратив бошқарув сифатини ошириш ҳамда ислоҳотларнинг жадал суръатларда амалга оширилишига хизмат қилади.
“Ernst & Young” МЧЖ аудиторлик компанияси мутахассислари томонидан МҲХС асосидаги консолидациялашган молиявий ҳисоботни аудитдан ўтказиш йўналишидаги ишлар 2025 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб жорий йилнинг июнь ойи якунига қадар бўлган даврни қамраб олди.
Шуни таъкидлаш жоизки, МҲХС асосидаги консолидациялашган молиявий ҳисоботлар бўйича кетма-кет олти йил давомида қўлга киритилган ижобий аудиторлик хулосаси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан кейинги ютуқларга эришиш, шу жумладан халқаро кредит рейтинги кўрсаткичларини янада яхшилаш учун муҳим қадам бўлиб ҳисобланади.
✍️ Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритиш бўлими
Эътиборингизга Ахборот хизмати томонидан эълон қилинган мавзуга тааллуқли маълумотномалар ҳаволасини тақдим этамиз:
24.10.2025 — Акциядорлик жамиятининг 2025 йил 6 ойлик молиявий ҳисоботлари халқаро стандартлар асосида тузилди.
https://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/7457
21.07.2025 — Акциядорлик жамиятининг 2024 йил 6 ойлик молиявий ҳисоботлари халқаро стандартлар асосида тузилди.
https://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/6837
30.06.2025 — Акциядорлик жамиятининг 2024 йил учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” МЧЖ халқаро компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди.
https://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/6724
01.07.2024 — "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг 2023 йил учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” МЧЖ халқаро компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди.
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/5387
03.07.2023 — Акциядорлик жамиятининг 2022 йил учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young”МЧЖ халқаро компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди.
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4127
02.07.2022 — “Ўзбекистон МЭТ” АЖ 2021 йил учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича Ernst & Young'дан ижобий хулоса олди
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2510
21.02.2022 — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати «ЙИЛ САРҲИСОБИ» рукни остида эълон қилинган ҳисоботлар якунланганини маълум қилади
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2000
08.02.2022 — 2021 йил сарҳисоби. 13-сонли: «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш бўлими: Халқаро аудиторлик ташкилотидан “ижобий аудиторлик хулосаси” олинди»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1953
24.01.2022 — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2019–2020 йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1858
30.12.2021 — Энергетика вазирлиги: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2019–2020 йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди
https://minenergy.uz/uz/news/view/1691
31.12.2021 — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2019–2020 йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати