2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: «Повулғон» подстанциясида инвестиция лойиҳаси доирасидаги ишлар муҳокама қилинди
  • 01.07.2026
  • 16

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февраль кунидаги ПҚ–113-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10/6 кВ кучланишли «Повулғон» подстанциясида амалга оширилаётган реконструкция ва модернизация ишлари юзасидан ишчи йиғилиш ўтказилди.

✅ Йиғилишда филиал директори раҳбарлигида подстанцияга ўрнатилиши режалаштирилган 125 МВА қувватли 2 дона куч трансформаторини монтаж қилиш ҳамда лойиҳа доирасида ҳимоя панелларини жойлаштириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди ва зарур ташкилий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

⇒ Мазкур лойиҳа мавжуд қувватларни кенгайтириш ҳамда истеъмолчиларни барқарор электр энергия билан таъминлашга хизмат қилади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига

обуна бўлинг  https://t.me/FargonaMET_Axborot