2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: «Юксак» подстанциясида содир бўлган авариявий ҳолат юзасидан расмий маълумот
  • 28.06.2026
  • 12

Соат 20:45 да Тошкент шаҳридаги «Юксак» подстанциясида носозлик бўлган.

Бунинг оқибатида Тошкент шаҳрининг Миробод, Чилонзор ва Яккасарой ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилиш кузатилмоқда.

Ҳозирги вақтда энергетиклар томонидан носозликларни бартараф этиш ҳамда истеъмолчиларнинг электр таъминотини қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди

Айни пайтда Энергетика вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти подстанцияда бўлиб, улар томонидан носозликни тиклаш ишлари назоратга олинган.

Энергетиклар томонидан носозликни бартараф этиш ва барча истеъмолчиларнинг электр таъминотини босқичма-босқич қайта тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.

Келтирилган ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Миробод, Чилонзор ва Учтепа туманларида электр таъминоти тикланди

Айни пайтда Энергетика вазири бошчилигида барча тегишли масъуллар подстанцияда бўлиб, носозликни тиклаш ишлари назорат қилинмоқда.

Ҳозирда барча истеъмолчиларнинг электр таъминотини босқичма-босқич қайта тиклаш ишлари давом эттириляпти.

Келтирилган ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Расмий маълумот

Аввал хабар қилинганидек, 28 июнь куни соат 20:45 да Тошкент шаҳридаги «Юксак» подстанциясида содир бўлган авариявий ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Дастлабки ўрганишларга кўра, подстанциядаги 110 кВ тармоқда техник носозлик юзага келган. Оқибатда “Тошкент ИЭМ”даги 2 та газ турбина қурилмаси жами 60 МВт қувват билан ўчган.

Натижада Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Чилонзор, Миробод ва Учтепа туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 55 мингта истеъмолчи, шунингдек, айрим кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналарининг электр таъминоти узилган.

Тезкор авария-тиклаш ишлари натижасида:

21:50 да Яккасарой, Чилонзор ва Учтепа туманларидаги 90 МВт юкламадаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти тикланди;

29 июнь соат 00:08 да Миробод туманидаги 50 МВт юкламадаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти тикланди;

00:09 да Яккасарой ва Чилонзор туманларидаги яна 8 МВт юкламадаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти тикланди;

00:25 да Чилонзор тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 55 МВт юкламадаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти тикланди.

Ҳозирда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 2 МВт юклама бўйича тиклаш ишлари давом этмоқда.

Тошкент шаҳридаги «Юксак» подстанциясида кузатилган носозлик оқибатида электр таъминотида узилиш юзага келган барча истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Етказилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/20286

https://t.me/minenergy_uz/20287

https://t.me/minenergy_uz/20288

https://t.me/minenergy_uz/20289

https://t.me/minenergy_uz/20290

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати:

https://t.me/poytaxt_uz/50249
https://t.me/poytaxt_uz/50250
https://t.me/poytaxt_uz/50252
https://t.me/poytaxt_uz/50254
https://t.me/poytaxt_uz/50256
https://t.me/poytaxt_uz/50257
https://t.me/poytaxt_uz/50259
https://t.me/poytaxt_uz/50260

Times.uz:
https://t.me/times_officialuz/28547
https://t.me/times_officialuz/28552
https://t.me/times_officialuz/28553
https://t.me/times_officialuz/28554
https://t.me/times_officialuz/28555

zamon.uz:
https://zamon.uz/

gazeta.uz:
https://www.gazeta.uz/

kun.uz:
https://kun.uz/
https://kun.uz/
https://kun.uz/
https://kun.uz/

daryo.uz:
https://daryo.uz/

qalampir.uz
https://qalampir.uz/

SIGNAL:
https://t.me/signalrasmiy/86668

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati